Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан айрим ҳудудларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.
Бўстонлиқ туманида олиб борилган терговга қадар текширувда фуқаро Т.М. ва бошқалар томонидан “Дўстлик” маҳалласида жойлашган уйда электр тўлов ҳисоблагичини четлаб ўтиб, умумий тармоққа тўғридан-тўғри уланиш ҳолати қайд этилди. Бу орқали жами 216,4 миллион сўмлик электр энергияси ноқонуний равишда ишлатилган.
Шунингдек, Шароф Рашидов туманидаги “Q.-A.” фермер хўжалиги мутасаддилари сув насосларини ўзбошимчалик билан электр тармоғига улаб, 123,8 миллион сўмлик энергияни қонунга зид равишда сарфлагани аниқланган. Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодекси моддалари асосида иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!