date

Туркияда 830 килолик наркожиноятда айбланган ўзбекистонлик оқланди

Туркияда 830 килолик наркожиноятда айбланган ўзбекистонлик оқланди

16 октябрь куни Истанбул шаҳри Бакиркўй туманидаги оғир жиноятлар бўйича 17-суд биносида асли Самарқанд вилоятидан бўлган 22 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг иши юзасидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Суд жараёнида Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси дипломатлари ҳам иштирок этдилар. Фуқаромизга нисбатан Туркияга ноқонуний наркотик моддаларни олиб кириш ва уларнинг айланмасига оид оғир айбловлар кўриб чиқилди.

Тергов маълумотларига кўра, жами 6 нафар шахс ва бир нечта қидирувдаги гумондорлар Европа давлатларидан Туркияга 30 кг кокаин ва 800 кг психотроп моддаларни юк машинаси орқали олиб кирганликда айбланган. Ватандошимиз фақатгина юк машинаси жойлашган ҳудуд яқинидаги устахонада ишлаган ва операция пайтида ўша ерда бўлганлиги учун ушланган.

Судя ишни атрофлича ўрганиб чиққанидан сўнг, ушбу шахснинг жиноятга алоқадорлиги аниқланмаганини инобатга олиб, уни озод қилиш ҳақида қарор чиқарди. Қамоқда сақлаш чораси бекор қилинди ва фуқаромиз сафдош деб топилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркияда 830 килолик наркожиноятда айбланган ўзбекистонлик оқланди