20:17 / 15.09.2020
2 490

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг мулоқат маданияти ва унинг соҳа таълимидаги аҳамияти

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг мулоқат маданияти ва унинг соҳа таълимидаги аҳамияти
Ҳар бир соҳа вакиллари каби ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари намоёндалари олдида ҳам муомила маданияти катта аҳамият касб этиши ҳеч кимга сир эмас. Айнан тил инсоннинг онглилигини намойиш этиб турувчи биринчи омил ҳисобланади. В. Колесов таъкидлаганидек, “Ҳар бир сўздан касбнинг ҳиди келиб туради (Все слова пахнут профессией)”.

Демак, ҳар бир соҳанинг ўзини тили, лексикаси ва дискурси мавжудлиги қатор илмий изаланишларда ўз аксини топгани масаланинг муҳимлигини намойиш этади. Муомила маданиятига қўйиладиган талаблар деярли барча соҳа вакилларига тегишли бўлиб, бу, айниқса, омма билан иш олиб борувчи соҳа вакиллари учун юқори ўринлардаги талаб саналади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси ҳам ушбу соҳалар қаторидан ўрин олган бўлиб, тегишли таълим муассасаларида бўлғуси офицерларга нутқ маданияти асосларини ўқитиш муҳим омил саналади. Ҳуқуқ тизимида тил соҳанинг субстрати – ишонтириш, расмийлаштириш, фуқораларнинг онгига таъсир қилиш воситаси ҳисобланади. Тил соҳа вакилларининг асосий қуроли ҳисобланиб, аввалги гапдаги рўйҳатни кўплаб бошқа воситалар сифатида таърифлаб давом эттириш мумкин.

Соҳа вакилларининг ўз кабий юксалишида ҳам уларнинг коммуникатив компетенцияси катта аҳамият касб этади. Ҳуқуқ – тартибни сақлаш ва уни йўлга қўйишга ҳизмат қилувчи, ижтимоий муносабатларга киришган турли таснифдаги субъектларга тенг эркинлик ва бир ҳил адолатни таъминлаб берувчи тартиб ҳисобланади. Аҳамиятли жиҳат шундаки, ушбу тартиб фақатгина сўз шаклида акс эттирилади ва уни қўллашнинг ўз талаби ва тамойиллари мавжуд.

Мулоқот компетентлтги, айтганимиздек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг асосий иш қуроли бўлиб, унга уриниш ва ҳатоликлар орқали эмас, балки касбий фаолиятга киришишдан олдин, аввалдан, асосий тамойиллари ўзлаштирилиши лозим кўникмадир. Унинг амалиётда етишмаслиги жамоатчи ҳисобланган ходим учун, узи билан бир қаторда, у билан тўқнашган барча юридик ва жисмоний шахс учун аянчли оқибатларга сабабчи бўлиши мумкин.

Шу ўринда соҳа мутахассислари учун амалиётда керакли кўникмалар тўғрисида сўз юритиш лозим деб, биринчи ўринда, соҳага оид термиларни тўлиқ эгаллаш ва улардан ўринли фойдаланиш кўникмасига эга бўлишни таъкидлаб ўтммоқчимиз. Ёзма нутқда акс эттириладиган терминларни оддий фукқороларга тўғри етказиб бериш, кенг қамровли тушунтира олиш кўникмаси эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимининг энг юксак коммуникатив компетенцияси саналади. Жумладан, грамматик жиҳатдан якунланган, тўғри лексик бирликлардан фойдаланилган нутқ соҳа вакилларининг иши савиясига салмоқли ҳисса қўша олади.

Бизнинг фикримизча, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари нутқий воситалар орқали муаммоли вазиятларни олдини олиши, мавжуд вазиятларга улар воситасида ечим топа олиши, мулоқат давомида мурожатини беҳато етказиб бера олиши ва бунда оддий фуқоро учун тушунарли бўлган кундалик терминлардан фойдалана олиши, фуқоролар билан таниш лексикада мулоқот қила олиши, бунда кесатиқ, ҳунук оҳанг ва ҳаддан зиёд мулойимликни бартараф эта олиши муҳимдир. Бу эса, ўз навбатида, ушбу соҳа вакилларини тайёрловчи таълим муасассалари ўқув дастурларида инобатга олиниши лозим.

Хулоса қилиб айтганда, муҳокамага сабаб бўлган соҳа вакилларини тайёрлашда тил таълими ва унинг аҳамиятининг назардан четда қолиши жамиятимиз учун кенг миқёсга эга муаммоларни келтириб чиқариши ва энг аянчлиси, соҳа вакилларига бўлган фуқороларнинг салбий муносабатига сабаб бўлиши мумкин. Бизнинг жамиятимиз юксак муомила маданияти ва коммуникатив кўникмаларга эга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимларга эҳтиёжманд бўлиб, таълим муассасаларидаги тил таълимини ривожлантирилиши, уларга кенгроқ аҳамият қаратилиши муаммонинг тўғридан-тўғри ечими саналади.

Саматова Барнохон Равшанхановна
Тошкент давлат юридик университети
Ихтисослаштирилган филилали
Умумтаълим фанлар кафедраси доценти,
пед.ф.б.ф.д. (PhD)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг мулоқат маданияти ва унинг соҳа таълимидаги аҳамияти