date

Гастрономик фестивал сабаб йўл ҳаракати вақтинча чекланди

Гастрономик фестивал сабаб йўл ҳаракати вақтинча чекланди

Тошкент шаҳридаги Тарас Шевченко кўчасида гастрономик-кўнгилочар фестиваль ўтказилиши муносабати билан 2 та асосий кўча 4 кунга ёпилади.

Жумладан, Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача бўлган қисми ҳамда Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида барча транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Йўл ёпилиш 16 октябрь соат 16:00 дан бошланиб, 20 октябрь соат 07:00 га қадар амал қилади. Фуқаролардан айниқса ушбу ҳудудларда ҳаракатланиш режаларини олдиндан мувофиқлаштириш сўралмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Гастрономик фестивал сабаб йўл ҳаракати вақтинча чекланди