date

Ўзбекистон футзалчилари Қозоғистон устидан иродавий ғалаба қозонди

Ўзбекистон футзалчилари Қозоғистон устидан иродавий ғалаба қозонди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги халқаро ўртоқлик баҳсида Қозоғистон термасига қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг илк бўлимида ҳисобни мезбонлар очишди — захиравий ўйинчи Хайрулла Солихов гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошланишида қозоғистонлик Александр Дерябин жавоб голи билан ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 29-дақиқада Элбек Тўлқинов томонидан урилган гол Ўзбекистонга ғалаба келтирди.

Футзал бўйича халқаро ўртоқлик ўйини
2025 йил 16 октябрь, пайшанба
Тошкент шаҳри
Ўзбекистон — Қозоғистон 2:1

Ўзбекистон жамоаси таркиби:
(Асосий бешлик) — 12. Шавкат Ибрагимов, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳом Ҳамроев, 8. Шаҳрам Фахриддинов, 9. Элбек Тўлқинов.
Захирадагилар: 1. Аббосбек Ўлмасбеков, 2. Хайрулла Солихов, 3. Машраб Одилов, 5. Шаҳзод Саʼдиев, 7. Самариддин Беркинов, 10. Аброр Ахмедзянов, 11. Музаффар Ахаджонов, 13. Муҳаммадали Ҳусанбоев, 14. Артур Умуров.

Қозоғистон жамоаси таркиби:
(Асосий бешлик) — 24. Талгат Утепбергенов, 5. Акжол Дәрибай, 6. Эдсон Гомес Дос Сантос, 9. Альберт Акбаликов, 17. Биржан Оразов.
Захирадагилар: 1. Артур Галиханов, 7. Азат Валлиулин, 11. Абдирассил Абдумапаули, 13. Рамазан Биссембаули, 16. Ильяс Болекбаев, 18. Нурсултан Пияли, 20. Багдаулет Ўмирзаков, 21. Нурканат Бахтияров, 25. Иван Марахов, 27. Тимур Малибеков, 30. Александр Дерябин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон футзалчилари Қозоғистон устидан иродавий ғалаба қозонди