date

BMW “Реал Мадрид” футболчиларига янги автомобиллар совға қилди

BMW “Реал Мадрид” футболчиларига янги автомобиллар совға қилди

Мадриднинг машҳур “Реал” клубига расмий ҳомийлик қилаётган BMW компанияси жамоа футболчилари ва мураббийларига навбатдаги автомашиналарни тақдим этди.

Ҳамкорлик шартномасига кўра, немис автомобил ишлаб чиқарувчиси ҳар йили “Реал” аъзоларига янги моделдаги транспорт воситаларини совға қилади. Бу йил жамоа вакилларига гибрид турдаги электр автомобиллари топширилди.

Энг оммабоп модел сифатида қиймати 135 минг евродан бошланувчи BMW i7 танланди. Мазкур автомашина Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор, Арда Гюлер, Эдер Милитао, Дани Карвахаль, Антонио Рюдигер, Альваро Каррерас, Эндрик ва Рауль Асенсио каби футболчиларга берилди. Шунингдек, бош мураббий Хаби Алонсо ҳам шу моделга эга бўлди.

Шу билан бирга, Тибо Куртуа, Жуд Беллингем, Родриго, Дин Хёйсен, Браим Диас ва Ферлан Менди қиймати 200 минг еврогача бўлган XM моделини танлашди.

100 минг евро атрофида баҳоланувчи автомобиллардан Франко Мастантуоно (i4 — тахминан 50 минг евро), Трент Александр-Арнольд ва Эдуардо Камавинга (iХ — тахминан 80 минг евро), шунингдек Гансало Гарсия (i5 — тахминан 70 минг евро) ўз танловини қилди.

Дарвозабон Андрей Лунин эса 160 минг евродан ортиқ қийматга эга бўлган M5 моделини танлади. Қолган футболчиларнинг автомобиль танлови ҳақида маълумот берилмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » BMW “Реал Мадрид” футболчиларига янги автомобиллар совға қилди