date

Техник носозлик туфайли юзлаб хонадонда газ йўқ

Техник носозлик туфайли юзлаб хонадонда газ йўқ

Янгиҳаёт туманида жойлашган “Машъал” маҳалласида 600 га яқин хонадон газ таъминотидан узилди. Бу ҳолат сув қувурини таъмирлаш ишлари вақтида юз берган.

Маълумотларга кўра, таъмир ишлари давомида машина тасодифан ўрта босимли газ қувурига урилган. Оқибатда 3 та кўп қаватли уйдаги 350 хонадон ва 220 та якка тартибдаги уй хўжалиги газсиз қолган.

Ҳозирда мутахассислар томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Тегишли ташкилотлар аҳолига газ таъминотини тиклаш учун зарур чораларни кўрмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Техник носозлик туфайли юзлаб хонадонда газ йўқ