date
views 2 212

Аҳолига енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни қисқартиришда айрим маълумотномаларни талаб қилиш масалалари

Аҳолига енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни қисқартиришда айрим маълумотномаларни талаб қилиш масалалари
Фуқароларни қийнаб келаётган ортиқча оворагарчиликлар ва бюрократик тўсиқларни қисқартириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони (бундан буён матнда – Фармон) лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур Фармон лойиҳаси юртимизда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантириш бўйича ишларни жадаллаштириш, давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм ва сансалорлик каби маъмурий тўсиқларни ҳамда эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни тубдан қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Белгиланишича, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб фуқаролардан 12 турдаги маълумотнома (руҳий касалликлар, наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги, судланганлик, фуқаронинг номида шахсий уй-жой борлиги ёки йўқлиги, турар жойнинг майдони, солиқ қарзи бор ёки йўқлиги, пенсия ва нафақа миқдори, никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисида ва бошқалар.

8 турдаги ҳужжатни (шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси, шахснинг фотосурати, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари, кадастр ҳужжатлари, меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари, иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномаси) кабиларини талаб қилиш бекор қилинмоқда.

Ушбу турдаги маълумотномалар ва ҳужжатларни бериш, айниқса, улардан нусха кўчириш фуқаролардан маълум миқдорда харажатни талаб қилади. Ҳозирги вақтдаги тартибни мисол қилиб кўрсатадиган бўлсак, руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотномани олиш учун фуқаролардан БҲМнинг 2 фоизи (4.460 сўм) миқдорида йиғим ундирилади. Ушбу хизмат бўйича шу йилнинг ўзида 251 933 та ариза келиб тушган ва улардан 1 млрд. 200 млн. сўмдан ортиқ маблағларининг сарфланишига сабаб бўлган.

Бу борада хоржий мамлакатлар тажрибасига назар қаратсак, жумладан, Япония давлати қонунчилигида белгиланишича ташкилотлар фуқаролардан руҳий касалликлар ва наркология диспансерларда ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома талаб қилиши тақиқланган.

Хитойда Жамоат хавфсизлиги вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси талаблари бўйича йўл ҳаракати қоидаларини билиш даражасини аниқлаш мақсадида имтиҳон топширишда олдин соғломлиги тўғрисидаги гувоҳнома бериш талаб этилади. Мазкур гувоҳномани ҳар қандай клиникада олиш мумкин. ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома тиббиёт муассасаларнинг наркологи ва психологи томонидан берилади, ҳамда психологик тестлар тўғрисида хулоса шифокор томонидан берилади ва унинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.

Колумбияда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун номзод тиббий кўрик ўтиш талаб этилади. Шу жумладан, руҳий касалликлар ва наркология диспансерларда ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиши лозим, бошқа барча ҳолларда ташкилотлар руҳий касалликлар ва наркология диспансерларда ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома талаб қилиши мумкин эмас.
Шунингдек, АҚШда руҳий касалликлар ва наркология диспансерларда ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда тақдим этилади.

Францияда наркологиянинг маълумотномаси сурункали алкоголизм ва маст ҳолда автотранспорт воситасини бошқарганликда айбдор бўлганлар шахсларга мажбурий ҳисобланади. Бошқа ҳолларда яъни, биринчи марта хайдовчилик гувоҳномасини олганда маълумотнома бериш шар эмас.
Германияда ҳам шундай тартиб белгилаган, руҳий касалликлар шифокори ва наркологдан ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома фақатгина ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда тақдим этилади.

Буюк Британияда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тиббий кўрик хулосаси тақдим этилади, унда руҳий касалликлар шифокори ва наркологлардан ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотномани тақдим қилиши шарт эмас.

Хулоса ўрнида шуни қайд этиш кераки, Халқаро тажрибаларни ўрганиб, руҳий касалликлар ва наркология диспансерларда ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда ёки никоҳдан ўтишда айрим давлатларда умуман ушбу маълумотномалар талаб этилмайди.

Фармон лойиҳасида белгиланган, 12 турдаги маълумотнома берилиш тартибини бекор бўлиши мамлакатимизда маълумотларни тўғридан-тўғри тегишли ваколатли органлардан, шу жумладан “Электрон ҳукумат” идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиш ҳисобига фуқаролардан талаб қилиш амалиёти бекор қилиниши аҳолига ишга жойлашиш, ўқишга кириш ва бошқа ҳоларда енгиллик яратилади.

Бу ўз навбатида Фармон келажакда аҳолининг ҳужжат тўплаш ва доимий рўйхатда турган вилоятларига қатнаш билан боғлиқ оворагарчиликлари олди олинишига, турли идораларда фуқаролар ҳақидаги маълумотлар ягона идентификаторлар асосида сақланиши ҳисобига барча тизимлар ўзаро мувофиқлаштирилишига, тадбиркорлик субъектларига қатор йўналишларда қулайликлар яратилишига хизмат қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аҳолига енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни қисқартиришда айрим маълумотномаларни талаб қилиш масалалари