date

Павел Дуровни заҳарлашга уриниш бўлганини ҳақида биласизми?

Павел Дуровни заҳарлашга уриниш бўлганини ҳақида биласизми?

Telegram асосчиси Павел Дуров биринчи марта 2018 йилда уни заҳарлаш орқали йўқ қилишга уриниш бўлганини айтди. Бу ҳақда у америкалик блогер Лекс Фридман билан суҳбатида маълум қилди.

Блогер ундан ушбу воқеани шарҳлашни сўраганида, Дуров бу ҳақда ҳеч қачон олдин гапирмаганини, чунки одамларни хавотирга солиш ёки қўрқитишни истамаганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, воқеа 2018 йилнинг баҳорида содир бўлган. Ўша пайтда Telegram жамоаси TON криптовалютаси учун маблағ йиғиш билан шуғулланаётган, бир қатор давлатлар эса мессенжерни чеклашга ҳаракат қилаётган эди.

“Мен умуман касал бўлмайман, дорилар ичмайман. Лекин ўшанда ўзимни ўлаётгандек ҳис қилдим”, — деди Дуров. У уйига қайтиб келганида “ғалати қўшни” эшик олдида нимадир қолдирганини қайд этди. Бироз вақт ўтгач, ётоқда бўлган пайтда ўзида қаттиқ оғриқ сеза бошлаган: кўриш ва эшитиш қобилияти сўна бошлаган, нафас олиши оғирлашган.

“Юрагим, ошқозоним ва қон томирларимда оғриқ кучайди. Бир пайт хаёлимдан: ‘Мен яхши ҳаёт кечирдим, айрим нарсаларга эришдим’, деган фикр ўтди. Кейин полга йиқилиб тушдим ва кейин ҳеч нарсани эслай олмай қолдим”, — дея эслади у.

Эртаси куни у полда уйғониб кетган. Танадаги қон томирлари ёрилиб, юра олмай қолган. Икки ҳафта давомида қаттиқ заиф ҳолатда бўлган ва жамоасининг кўпчилигига бу ҳақда айтмасликка қарор қилган.

Фридман бу воқеа унга қўрқув солганми, деб сўраганда, Дуров аксинча ўзини эркин ҳис қилганини таъкидлади: “Шундан кейин ҳаёт гўё бонус вақтдек сезилади. Ҳар бир кун янги совға каби”.

У “ғалати қўшниси” қолдирган нарса нима бўлгани ҳақида эса ҳеч қандай тафсилот очиқламади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Павел Дуровни заҳарлашга уриниш бўлганини ҳақида биласизми?