Президент Мирзиёев устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

1 дақиқа ўқиш486
Президент Мирзиёев устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев барча педагогларга самимий табрик йўллади. Президент матбуот хизмати маълумотида қайд этилишича, давлат раҳбари устоз ва мураббийларнинг жамият тараққиётидаги беқиёс ўрнини алоҳида таъкидлаган.

Президент ўз табригида:
“Сиз, азиз устозлар, ҳаётини дунёдаги энг улуғ ва шарафли ишга — ёш авлодни билимли, маънавий етук ва ватанпарвар қилиб тарбиялашга бағишлаган муқаддас соҳа эгаларига чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман. Янги Ўзбекистон келажагини бунёд этишдаги хизматларингиз бениҳоя каттадир”, — дея таъкидлади.

Шунингдек, давлат раҳбари келгуси ислоҳотлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 2026 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон ва барча вилоятларда Президент мактаблари сингари “Янги авлод” боғчалари ташкил этилиши маълум қилинди. Бу ерда тарбиячилар замонавий педагогик технологияларни чуқур ўрганиш имкониятига эга бўлади.

Янги ўқув йилидан эса мамлакат таълим тизимида муҳим янгиликлар жорий этилади. Жумладан, 12 йиллик умумий мактаб таълими тизимига босқичма-босқич ўтиш, 9 ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонларини жорий қилиш режалаштирилмоқда. Имтиҳон натижалари эса битирувчиларга техникум ёки олий таълим муассасаларига тўғридан-тўғри кириш имконини беради.

Шу билан бирга, янги йилдан бошлаб 15 йилдан ортиқ педагогик стажга эга бўлган олий тоифали ўқитувчилар учун қўшимча ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилади. Хусусан, уларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

Мутахассислар таъкидлашича, ушбу қадамлар нафақат устоз ва мураббийлар нуфузини ошириш, балки таълим тизимининг самарадорлигини янги босқичга олиб чиқишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?