Фото: Pinterest
Инсульт — мия қон томирларининг энг шафқатсиз касаллигидир. Инсульт қўл-оёқлар ҳаракати, ақлий томондан эса сўзлашишнинг бузилишига олиб келади. Инсульт бўлган беморларнинг 70—80 фоизи ногирон, уларнинг 30—35 фоизи эса бошқаларнинг доимий парваришига муҳтож бўлади.
Бироқ инсульт бўлишдан бир неча кун аввал намоён бўладиган эрта аломатлар мавжуд. «Неврология» журналида чоп этилган тадқиқотларга кўра, инсульт бўлган беморлар аввалига мини-инсультни бошдан кечиради. Унинг аломатлари тўлиқ инсультдан 5—7 кун олдин пайдо бўлади.
Заифлик, гапиришга қийналиш, кўриш муаммоси
Юз, қўл ёки оёқларинг бўшашиши ёки заифлиги, айниқса, тананинг бир томонида кузатилади. Диққатни жамлаш ва гапиришда қийинлик юзага келади. Бир ёки иккала кўзнинг кўриш қобилияти пасаяди. Бу белгилар маълум вақт оралиғида пайдо бўлиб, яна қайтарилиши мумкин.
Юриш пайтида мувозанатнинг йўқолиши
Оёқларнинг чалкашиши, ҳаракатда аниқликнинг йўқолиги, тик тура олмаслик, кўпинча бир томонлама бўлади, ўтиб кетиб яна бир неча соат ёки кунлар ичида қайтарилади.
Бош оғриғи
Тўсатдан бошда оғриқ пайдо бўлади. Оғриқ фақат дорилар таъсирида бартараф этилиши мумкин, лекин бироз муддатдан сўнг яна кузатилади. Бу белги инсульт бўлишдан бир неча кун олдин юзага келиши мумкин. Тадқиқотларга кўра, бош оғриши инсульт бўлганларнинг 65 фоизида кузатилган. Юқорида кўрсатилган белгилар пайдо бўлганда зудлик билан невропатолог шифокорига мурожаат қилиш керак.
Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?