Путин Ниғматилла Йўлдошевни “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади. Тегишли фармон Россия оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Орден Тожикистоннинг собиқ бош прокурори ва республика Хавфсизлик кенгаши котиби Юсуф Раҳмон ҳамда Каракас мери Кармен Тереза Мелендес Ривасга ҳам топширилди. Улар бу мукофотга хорижда рус тили ва маданиятини сақлаш ҳамда тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси учун сазовор бўлган.
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади. Бу ҳақдаги фармон мамлакат оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган.
Шу билан бирга, Путин Тожикистоннинг собиқ бош прокурори ва республика Хавфсизлик кенгаши котиби Юсуф Раҳмон ҳамда Венесуэла пойтахти Каракас мэри Кармен Тереза Мелендес Ривасни ҳам мазкур орден билан тақдирлади.
Хабарда таъкидланишича, бу шахслар хорижда рус тили ва маданиятини сақлаш ҳамда тарғиб қилишга қўшган улкан ҳиссалари учун “Дўстлик” орденига сазовор бўлган.































Изоҳлар 0
…