18:13 / 06.01.2022
1 206

Қатағонга учраган 120 нафардан ортиқ ватандошларимизнинг оқланиши кутилмоқда

Қатағонга учраган 120 нафардан ортиқ ватандошларимизнинг оқланиши кутилмоқда
2021 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Носирхонтўра Камолхонтўра ўғли ва Иброҳимбек Лақайлардан бошлаб 115 нафар ватандошимиз оқланган эди.

Мана энди таниқли уламо муфти Садриддинхон Шарифхўжаев, Мирзо Иброҳим мирохўр Исмоилов раҳбарлигидаги 40 нафардан ортиқ Бухоро амирининг амакиси, куёви, таниқли додҳолари, собиқ ҳарбийлар, қози ва уламолари; Муҳаммад Сиддиқ Мансурбеков (Сағир бойвачча) каби фарғоналик; Тоғай амин Сафаров, Дўстёр живачи Мўминов, Раҳматулла Бекбўтаев каби қашқадарёлик боболаримиз, жами 120 нафардан ортиқ миллат, дин ва Ватан эрки йўлида советларга қарши кураш бошлаб, шўро қатағонига учраган юртдошларимиз ҳам оқланмоқда.

«Тез вақтда юрт озодлиги учун енг шимариб жангга кирган ва шу йўлга жонини тиккан барча ватандошларимизнинг энг сўнгги вакилигача оқланади. Бу ишда биз билан ҳамкорлик қилаётган масъул ходимларга ҳам миннатдорчилик билдирамиз», деб ёзади ўз facebook саҳифасида тарихчи Баҳром Ирзаев.

Қуйида ана шундай ватандошларимиздан бири Муҳаммад Ҳусайн тўқсабо Жаъфаров ҳақидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

МУҲАММАД ҲУСАЙН ТЎҚСАБО ЖАЪФАРОВ

Муҳаммад Ҳусайн тўқсабо 1858 йил Бухоро шаҳрида дунёга келган. Беш 5 ёшида отаси вафот этди. Ўн икки ёшигача қариндошлари қарамоғида бўлиб, мактабда ўқиган. Муҳаммад Ҳусайн 15 ёшида устага шогирд тушди. Ҳунар ўрганиб, ўз хўжалигини тиклайди.

Шундан сўнг қоровулбеги амакисининг тавсияси билан ҳарбий хизматга олинади. 1920 йилгача юзбоши, тўқсабо саркардор лавозимларида фаолият олиб борди. 1920 йил қизил армия ҳужуми вақтида 200 йигитга бош бўлиб, Бухоро дарвозаси мудофааси унинг бўлинмасига топширилди. Жанг олдидан ҳар бир аскарга бор йўғи 10 тадан патрон тарқатилган эди. Биринчи ҳужумдаёқ барча ўқларни сарфлаб тугатилди. Шунга қарамай йигитлар мардонавор кураш олиб бориб, бир кун давомида ўқ ёмғири ва тўплар зарбасига чидаб берди.

Кейинги кунни ҳимояни 50 аскари билан бошлайди. Қаттиқ ҳужум пайтида қолган аскарлари ҳам ҳалок бўлди. Аммо, ҳеч бири майдонни тириклай тарк этмадилар. Майдонда бир ўзи қолган Муҳаммад Ҳусайн тўқсабо яраланган ҳолида уйга бориб яширинди.

1922 йил Бухоро мудофаасида иштирок этган собиқ амир ҳарбийларининг тирик қолганларининг барчаси қамоққа олиниб, 18 кун давомида суд қилинди. Муҳаммад Ҳусайн тўқсабо айбсиз деб топилиб, озодликка чиқади.

Муҳаммад Ҳусайн тўқсабо Жаъфаров 1925 йили апрелда қамоққа олинади. 1925 йил 5 майда бухоролик форс аскарлари орасида обрўси баланд, Иброҳимбек Лақайга йўл қидиради, ҳамиша амир ва унинг замонини мақтаб, «Ёш бухороликлар»ни қарғаб юради деб қарор чиқаради. 1925 йил 4 сентябрда Муҳаммад Ҳусайн тўқсабо Сибирга сургунга ҳукм этилади...

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қатағонга учраган 120 нафардан ортиқ ватандошларимизнинг оқланиши кутилмоқда