
Сув — ҳаёт манбаи. Ундан узлуксиз фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш тизимининг барқарор ишлаши эса фуқароларнинг ўз вақтида тўлов амалга оширишига бевосита боғлиқ. Аммо, айрим истеъмолчилар тўловни кечиктириши сабабли қарздорлик юзага келмоқда.
Шу боис, Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ичимлик суви таъминоти корхонаси фойдасига қарздорликларни ундириш бўйича қатъий ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилда “Андижон сув таъминоти” АЖ фойдасига 3787 та ижро ҳужжати бўйича 6,6 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилди.
Бюро ходимлари томонидан қарздорлар билан суҳбатлар ўтказилиб, тўловни кечиктириш оқибатлари тушунтирилмоқда. Маҳаллалардаги профилактик тадбирлар орқали ҳам фуқаролар сув таъминоти тизимининг узлуксизлигини таъминлаш учун ўз бурчини бажаришга чақирилмоқда.
Жорий йилнинг ноябрь ойи 10 кунлигида 121 та ижро ҳужжати бўйича 304 миллион сўм маблағ “Андижон сув таъминоти” корхонаси фойдасига ундирилди.
Бу йўналишдаги ижро тадбирлари изчил давом этмоқда — чунки ҳар бир тўланган маблағ сув таъминотининг барқарорлиги, ҳар бир масъулиятли фуқаро эса тоза сув оқимининг кафолатидир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.