
Испания футбол федерацияси (RFEF) ёш футболчи Ламине Ямални миллий терма жамоа сафидан чиқариб, расмий баёнот берди. Федерация маълумотига кўра, Ямал 10-ноябрь куни миллий жамоа йиғилиши бошланиши вақтида оёқ оғриқларни даволаш мақсадида радиофрекансия орқали муолажага дучор бўлган.
Тиббиёт хизмати футболчининг ушбу муолажани олдиндан хабар қилмаганини таъкидлади. Ҳисоботга кўра, кечки соат 22:40 да муолажа тафсилотлари маълум бўлиб, футболчига 7–10 кун дам олиш тавсия қилинган. Бу эса терма жамоа режалари ва машғулотларига жиддий таъсир кўрсатган.
Шу сабабли, RFEF Ямални миллий жамоа сафидан чиқариш қарорини қабул қилди. Федерация футболчининг хавфсизлигини биринчи ўринга қўйганини ва терма жамоа учун тўғри қарор қилинганини билдирди.
Баёнотда барча футболчилар ва жамоа ходимларига хавфсизлик ва тиббий жараёнлар тартибига қатъий риоя қилиш зарурлиги эслатилди. Федерация келажакда шундай ҳолатларнинг олдини олишга чақирди.