date

Тошкентда эркак вояга етмаган қизга тегажоғлик қилди

Тошкентда эркак вояга етмаган қизга тегажоғлик қилди
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида жинсий тегажўғлик ҳолати содир бўлди. Бу ҳақда UPL нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, 22 октябр куни "Янги турмуш" маҳалласда яшовчи эркак ўз рафиқасининг қариндошига тегажоғлик қилган. 17 ёшли қиз Тошкентга олий ўқув юртида ўқиш учун келган ва холасининг уйида яшаган эди.

Бир куни холанинг турмуш ўртоғи қизнинг хонасига кириб, уни ўпишга уринган. Судда эркак ўз айбини тан олди.

У ўша куни маст бўлганини ва қилган ишларини яхши эслай олмаслигини таъкидлади. Суд қарори билан эркак беш суткага қамоққа олинди ва жинсий тегажоғликда айбдор деб топилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда эркак вояга етмаган қизга тегажоғлик қилди