
2025 йил 24 ноябр куни Netflix "Ғалати ишлар" сериалининг бешинчи ва сўнгги мавсумига оид янги трейлерини тақдим этди. Мухлислар воқеалар ривожининг катта ва ҳаяжонли яхунига гувоҳ бўлишларини ваъда қилаётган кадрларни кўришди.
Сериал муаллифлари, Даффер биродарлар, ушбу мавсумни "энг катта ва энг мақсадли" деб аташди. Улар воқеаларнинг ҳиссий чуқурлигига алоҳида эътибор қаратганларини таъкидлашди.
Марказий эътибор яна Уилл Байерсга қаратилади, у финал тўқнашувида Векна билан юзма-юз келиши кутилмоқда. Трейлерда Хокинс кутубхонасига қайтиш саҳналари акс эттирилган бўлиб, бу воқеалар чизиғида ўтмишга оид лавҳалар бўлишидан дарак беради.
Аввалроқ маълум қилинганидек, янги мавсум 26 ноябрдан бошлаб уч қисмда намойиш этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.