Учрашув бошида "Суғдиёна" соф марказий ҳужумчисиз тўп суришга қарор қилди. Ҳусниддин Ғофуров алдамчи тўққизлик вазифасини бажаришга уринди. Шу йўсинда, Қанот вингерлари марказга яқинроқ жойлашган холда, марказий ҳужумчини пастроққа тушиб тўп суришига ёрдам берди.
Рақиб тўпни йўқотгач, икки қанот ҳужумчилари икки томонга тезлик олиш ёрдамида, битта узун пас билан вазият яратиши, марказдаги алдамчи форвард эса, уларни позицион ҳужумда қўллаб қувватлаши кўзда тутилди. "Пахтакор"нинг асосий кучи саналган марказга ҳужумчи ёрдамида босим қилиши рақибнинг ўйин темпини бузиш учун қабул қилинган қарор.
Бир қарашда яхши тайёргарликдек кўриниши мумкин, аммо олдига катта мақсадларни қўядиган жамоа ўзи учун қулай бўлган услубдан рақибдан чўчигани учунгина воз кечиши ғалати. Балки, Бақоев тўлиқ қарши ҳужумда ўйнаш вариантини танлагандир. Бунга унинг ҳаққи бор, лекин "Пахтакор"дан ҳайиқиб тўп суришдан маъно йўқ. Агар Бақоев шогирдлари худди "Бунёдкор" билан ўйинда бўлгани каби олдинги чизиқда эркин 3 футболчи билан ҳужум уюштирганида, бу қадар баҳсли вазиятга тушиб қолмаган бўлар эди.
Иккита голдан кейин, Бақоев старт режаси барбод бўлганини сезди. Дарров 3 футболчини алмаштириб, ўйин схемасини шогирдлари кўниккан вариантга келтирди. Шундай бўлсада, ҳаммаси қоғозда бўлгани каби осон кечмади. Жамоа шу қадар "Пахтакор" билан ўйинга танлаган схемага тайёргарлик кўрган экан-ки, ҳатто бир киши кўп бўлган пайтда ҳам "Суғдиёна" 4-3-3 га мослаша олмади.
Баҳсни стандарт вазиятдан киритилган гол бошқа томонга буриб юборди. Ҳисоб қисқаргач, жиззахликлар бироз енгилроқ ҳаракат қилишни бошлади. Шундай бўлсада, айтарли вазият ярата олгани йўқ. Узоқ масофага ташлаб бериладиган узатмалар, қанотдан жарима майдончасига ташлаб берилган паслар ва Жасур Ҳасановнинг рейдлари. Бўлди, бошқа бирорта креатив ҳаракатни мухлислар майдонда кўргани йўқ. Баъзида, фақат тактикани ўзгартириш кифоя эмас экан. Менимча, "Суғдиёна" вазиятни бошқачароқ қилиб ҳал қилиши мумкин эди. Бу учрашувда ўзгаришлардан кўра, ҳакамнинг қарорлари биринчи планга кўтарилиб кетди.
Ҳакам ўйинга таъсир кўрсатгани рост, аммо уни бузиб ташлади дейиш ноўрин. Қизил карточка борасида унинг фикрига 100 ФОИЗ қўшиламан. Пенальти 50/50 вазият. Икки томон ҳам ўз аргументига эга. Ҳакамни фақатгина кескин қарор қабул қилгани учун танқид қилиш нотўғри. Агар карточка ва пенальти бошқа-бошқа ўйинларда содир бўлганда ҳеч ким Агишевга эътироз билдирмаган бўлар эди. Шунчаки иккита кескин чора бир ўйинга оғирлик қилди чоғи. Агар вазиятларни совуқ мия билан таҳлил қилсак, арбитрнинг қарорларида мантиқ бор эканлиги кўзга ташланади.
Бу учрашув тарихда чемпионатдаги интригани сақлаб қолгани билан ҳали кўп эсланади. Жиззахликлар кучли иштиёқ эвазига 1 очко қўлга киритган бўлса, "Пахтакор" класс жиҳатидан баланд бўлишига қарамай 2 очкодан айрилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас