
“Барселона” футболчиси Ламин Ямал Чемпионлар Лигаси доирасида “Брюгге”га қарши ўйинда (3:3) мухлислар томонидан ҳуштакбозликка учрагани ҳақида фикр билдирди. Белгиялик мухлислар 18 ёшли испаниялик футболчини илиқ кутиб олишмаганига қарамай, Ямал учрашувнинг 61-дақиқасида гол уришга муваффақ бўлди.
"Мухлисларнинг ҳуштаги? Улар менинг муҳимлигимни англаганлари учун шундай қилишади. Агар оддий футболчи бўлганимда, бундай бўлмас эди", деди Ямал ўйиндан сўнгги интервьюсида.
Ламин Ямал жорий мавсумда “Барселона” сафида барча турнирларда 10 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Якшанба куни Ханс-Дитер Флик жамоаси Ла Лига доирасида “Сельта”га қарши баҳс олиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар