10:30 / 19.03.2023
176

UFC 286. Камару Усмон реванш жангида ҳам Эдвардсга ютқазиб қўйди ва бошқа натижалар

UFC 286. Камару Усмон реванш жангида ҳам Эдвардсга ютқазиб қўйди ва бошқа натижалар

Англиянинг Лондон шаҳрида UFC 18 март оқшомида ўзининг навбатдаги рақамли мусобақасини ўтказди.

UFC 286 нинг асосий жанги ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари Леон Эдвардс (21-3) ва Камару Усман (20-3) ўртасида кечди. Дастлабки раундни Эдвардс ўз фойдасига ҳал қилди. Кейинги беш дақиқаликда тенг кураш кечди. Учинчи раундда кичик устунлик Усмон томонида бўлди, бундан ташқари тақиқланган ишни амалга оширгани учун Эдвардсдан очко олиб ташланди.

Тўртинчи ва бешинчи раундлар деярли тенг курашлар остида ўтди. Якунда ҳакамларнинг икки нафари Эдвардснинг ғалабасини қайд этди, яна бири дуранг бўлганини маълум қилди — 48-46, 48-46, 47-47.

Шу тариқа Эдвардс кетма-кет иккинчи марта Усмонни мағлуб этиб, камарни муваффақиятли ҳимоя қилишга эришди.

Яна бир марказий жанглардан бири енгил вазн тоифаси вакиллари Жастин Гэтжи (24-4) ва Рафаэл Физиев (12-2) ўртасида бўлиб ўтди. Муросасиз ўтган уч раунд якунига кўра ҳакамлар Гетжининг ғалабасини қайд этди.

Шу ва бошқа жанглар натижаси билан танишинг:

Асосий кард

  • Леон Эдвардс очколар эвазига Камару Усманни енгди;
  • Жастин Гэтжи очколар эвазига Рафаэл Физиевдан устун келди;
  • Гуннар Нелсон 1-раунддаги сабмишен билан Браен Барбаренани таслим этди;
  • Женнифер Майа очколар эвазига Кейси О’Ниллни мағлуб этди;
  • Марвин Веттори очколар эвазига Роман Долидзени ютди.

Прелим кард

  • Жек Шор 2-раундда сабмишен эвазига Макван Амирхонини таслим этди;
  • Крис Данкан очколар эвазига Омар Моралесни мағлуб этди;
  • Янал Ашмоз 1-раундда Сем Паттерсонни нокаутга учратди;
  • Муҳаммад Мокаев 3-раундда сабмишен билан Жафел Филёни ютди;
  • Лерон Mёрфи очколар эвазига Габриэль Сантосни мағлуб этди;
  • Кристиан Данкан 1-раундда Душко Тодоровични нокаутга учратди;
  • Жейк Ҳадли 1-раундда Малколм Гордонни нокаут қилди;
  • Жоанн Вуд очколар эвазига Луана Каролинани ютди;
  • Жай Герберт ва Людовит Клайн ўртасидаги жангда дуранг қайд этилди;
  • Жулиана Миллер очколар эвазига Вероника Hardини енгди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » UFC 286. Камару Усмон реванш жангида ҳам Эдвардсга ютқазиб қўйди ва бошқа натижалар