
Футбол ишқибозлари интизорлик билан кутган УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал босқичининг жавоб баҳси эртага, 7 май куни ярим тунда Миланда бўлиб ўтади. "Барселона" жамоаси ҳал қилувчи баҳсда Италиянинг номдор "Интер" клубига қарши майдонга тушади.
Каталонияликлар ушбу муҳим ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Муҳлисларнинг кўнглини кўтарган янгилик шуки, асосий ҳужумчи Роберт Левандовски жароҳатидан тўлиқ тикланган ва эртанги учрашувда майдонга тушиши мумкинлиги маълум қилинди.
Аммо, ёш ва иқтидорли қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде эса жароҳати сабабли "Интер"га қарши ўйингача тикланишга улгурмади ва ушбу муҳим баҳсни ўтказиб юборади.
Эътиборли жиҳатлардан яна бири, ушбу ўйин учун эълон қилинган таркибда ёш ва умидли футболчиларга ҳам ўрин берилгани. Хусусан, Ламин Ямал, Пау Виктор ва Дарвич каби ёш юлдузлар "кўк-анорранглилар" сафига киритилди.
"Барселона"нинг кенгайтирилган таркиби қуйидагича:
Дарвозабонлар:
- Щесни (25)
- Астралага (26)
- Иняки Пенья (13)
Ҳимоячилар:
- Кубарси (2)
- Роналд Араухо (4)
- Иньиго Мартинес (5)
- Кристенсен (15)
- Эрик Гарсия (24)
- Эктор Форт (32)
Ярим ҳимоячилар:
- Гави (6)
- Ферран Торрес (7)
- Педри (8)
- Ансу Фати (10)
- Рафинья (11)
- Фермин (16)
- Пау Виктор (18)
- Ламин Ямал (19)
- Дани Олмо (20)
- Френки Де Йонг (21)
- Жерар Мартин (35)
- Ландри (44)
- Дарвич (45)
Ҳужумчилар:
Роберт Левандовски (9)
Жамоа бош мураббийи – Ҳанси Флик.

"Барселона" ушбу баҳсда кучли рақибни енгиб, финалга йўл олишни мақсад қилган. Бу мақсадга эришиш учун "кўк-анорранглилар" мухлисларининг қўллаб-қувватлашига ишонч билдирмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар