
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе терма жамоанинг бўлажак йиғин масаласи бўйича батафсил фикрларини билдириб ўтди. Унга кўра, терма жамоамиз учун энг қулай вариант сифатида БААдаги «Жебел Али» спорт базаси танлаб олинган.
«Аввалига бир нечта вариантни кўриб чиққан эдик. Улар орасида Қатар, БАА ва ҳатто Ўмон вариантлари ҳам бор эди. Лекин биз тезроқ борадиган бўлиб, иқлим ва бошқа шароитларга мослашишни мақсад қилдик. Ана шу мақсадда Амирликларга ташриф буюриб, вазиятни синчиклаб ўргандик. Бунинг учун терма жамоалар бўлими раҳбари ва хавфсизлик бўйича мутахассис ҳам биз билан сафарга борди. Ҳамма зарур маълумотлар жойида ўрганиб чиқилди», – дейди Кападзе.
Унга кўра, БААнинг ичида иккита қулай имконият мавжуд бўлган. Биринчи вариант пойтахт Абу-Дабида жойлашган бўлса, иккинчи вариант эса Дубайга яқинроқ жойдаги «Жебел Али» базаси бўлган.
«Якунга келиб, биз Дубай атрофидаги «Жебел Али» спорт комплексида қарор қилдик. Бу база чўл ҳудудида жойлашгани билан диққатга сазовор ва хавфсизлик жиҳатидан ҳам жуда қулай экан. Майдон атрофида баланд бинолар мавжуд эмас, машғулотлар пайтида четдан ҳеч ким кузата олмайди. Бу эса биз учун энг катта афзаллик. Машғулотлар ёпиқ режимда ўтади ва жамоанинг тайёргарлик жараёнига ташқи омиллар таъсир ўтказмайди», – деб тушунтирди мураббий.
Шунингдек, у Абу-Даби шаҳридаги базалар кўп қаватли бинолар билан ўралгани сабабли у ерда машғулотларни ёпиқ тарзда ўтказиш анча мушкул эканлигини таъкидлади.
«Биз турадиган меҳмонхонадан «Жебел Али» спорт базасигача бор-йўғи 5 дақиқалик йўл бор. Бундан ташқари, база инфратузилмаси ҳам жуда юқори даражада. У шаҳар марказидан тахминан 40 дақиқалик масофада жойлашган. Бу биз учун қулай, чунки шу йўл билан диққатимиз фақат машғулотларда бўлади», – деди Кападзе.
Шунингдек, у нега Ўмондаги йиғин вариантидан воз кечилганига ҳам изоҳ берди:
«Ўмонда машғулотларни ўтказиш варианти ҳам бор эди, аммо бу ер билан биз анча кам танишмиз. Шароитлар ҳақида етарлича маълумотга эга эмас эдик. Шунинг учун ишончли ва тажриба орттирганимиз БААга тўхталдик», – деди миллий терма жамоа бош мураббийи.
Тимур Кападзенинг қўшимча қилишича, айни пайтда футболчилар терма жамоага турли вақтларда етиб келади, шунинг учун тайёргарлик режасини жуда пухта ишлаб чиқиш зарур. Легионерлар, хусусан, Туркия чемпионатида иштирок этаётган ўйинчилар эса 1 июнь куни чемпионатда сўнгги тур учрашувларини ўтказадилар. Бу эса уларнинг йиғинга қўшилиш муддатини белгилайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги йиғин орқали муҳим мусобақаларга жиддий тайёргарлик кўришни мақсад қилган.
Ўзбекистон Миллий ТермаБАА ЖиғиниТимур КападзеЖебел АлиФутбол ТайёргарлигиМашғулот Жараёни Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар