
Ўзбекистонлик профессионал бокс юлдузи, жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев супер енгил вазндаги энг кучли рақиби, япониялик машҳур Наоя Иноуэ билан бўладиган муҳим тўқнашув олдидан яна бир бор рингга кўтариладиган бўлди.
Мазкур маълумотни бокс оламида катта обрўга эга Matchroom компанияси расман тасдиқлади. Аҳмадалиев 30 май куни Мексиканинг Гваделахара шаҳридаги "Domo Alcalde Guadalajara" аренасида рингга чиқади. Унинг рақиби эса мезбон мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали чарм қўлқоп устаси Луис Кастило бўлади.

Қайд этиш жоизки, бу баҳс Муроджон учун 14 сентябрь куни Токиода бўлиб ўтадиган супер жанг олдидан муҳим бир синов вазифасини ўтаб беради. Бу орқали ўзбекистонлик жаҳон чемпионлигига номзод спортчи яна бир марта ўз имкониятларини намойиш қилиш, шунингдек, жисмоний ва руҳий жиҳатдан ўзини катта баҳсга тайёрлаш имкониятига эга бўлади.
Муроджон Аҳмадалиев шу кунгача профессионал фаолияти давомида 14 та жанг ўтказиб, уларнинг 13 тасида зафар қучган, ғалабаларининг 10 тасини рақибларини муддатидан аввал нокаутга учратиб қўлга киритган. Ҳозирда Аҳмадалиев ўз вазн тоифасида дунёнинг энг яхши боксчиларидан бири сифатида тан олинган.
Луис Кастило эса профессионал бокс рингларида 23 та жангда қатнашиб, уларнинг 21 тасида ғалаба қозонган. 13 та жангда рақибларини нокаут билан мағлуб этган Кастило, фақат битта баҳсда мағлубиятга учраган ва яна битта жангда дуранг билан рингдан тушган.
Жанг кечасининг марказий тўқнашувида эса ярим оғир вазн тоифасида Галлегоc ва Коэ ўртасида чемпионлик камари учун қизғин баҳс бўлиб ўтади. Шу билан бирга, ушбу оқшомда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасининг жангини DAZN телеканали орқали миллионлаб мухлислар жонли эфирда кузатиб боришлари мумкин бўлади.
Энди мухлисларимиз учун муҳим сана – 30 май, Мексиканинг Гваделахара шаҳри. У ерда Муроджон Аҳмадалиев ўзининг энг муҳим ва нуфузли жангларидан олдинги синовдан ўтади. Бу эса, ўз навбатида, сентябрь ойида бўладиган Наоя Иноуэ билан чемпионлик баҳси олдидан ўзбек бокси юлдузи учун ажойиб имкониятдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар