
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида икки нафар фуқаро ноқонуний равишда гиёҳвандлик воситалари рекламасини тарқатиб юрганлиги аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, ушбу шахслар гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланадиган Telegram канални тарғиб қилувчи реклама варақаларини ва баннерларни шаҳарнинг турли жойларидаги устунлар ҳамда деворларга ёпиштириб юришган. Улар реклама материалларини кўзга кўринадиган ва одамлар кўп юрадиган жойларга жойлаштириб, кенг омма эътиборини жалб қилишга уринган.
Тезкор суриштирув ишлари натижасида, мазкур рекламаларни чоп этган шахс ҳам аниқланиб, у билан суриштирув ишлари олиб борилди.
«Мени Telegram орқали алоқага чиқиб, "Россияда иш" деган ёзувли баннер борлигини айтишди ва унинг нархини сўрашди. Кейинчалик улар мендан манзилимни сўраб, икки кишини мендан бу баннерларни олиб кетиши учун юборишди», – дея тушунтириш берди реклама материалларини чоп этган шахс.
Ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56-2-моддаси асосида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарларнинг қилмиши Юнусобод туман судида кўриб чиқилди ва уларга нисбатан 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари аҳолига мурожаат қилиб, бундай ноқонуний ҳаракатлар оқибатларига нисбатан сергак бўлишга чақирди ва гиёҳвандлик моддаларининг тарқалишига қарши курашни кучайтириш бўйича ишлар давом этаётганини таъкидлади.
Юнусобод ТуманиГиёҳвандлик РекламоҲуқуқбузарлик ҲолатиТезкор СуриштирувМаъмурий ЖавобгарликПойтахт Ҳуқуқни Муҳофаза Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар