Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи 6-турида сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва навбатдаги баҳсдан ҳам очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: японлар сафида ҳимоячи Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани аниқ ижро этди. Бу мағлубият хитойликлар учун турнирдаги кетма-кет учинчи омадсиз натижа бўлди.
6 турдан сўнг 4 очко жамғарган «Шанхай Шенхуа» жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Санфречче Хиросима» эса 11 очко билан кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг