date

Анчелотти Эндрикка Бразилия термасида алоҳида рол беради

Анчелотти Эндрикка Бразилия термасида алоҳида рол беради

Қишда “Реал”дан ижара асосида “Лион”га ўтган Эндрик Франциядаги ўйинлари билан тезда кўзга ташлана бошлади. Шундан сўнг Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчини навбатдаги йиғинга чақириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline нашри L’Equipe’га таяниб ёзишича, март ойидаги халқаро танаффусда Эндрик Бразилия термасининг асосий ҳужумчиси сифатида майдонга тушиши кутилмоқда.

Март охирида Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида француз ва Хорватия терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Эндрикка Бразилия термасида алоҳида рол беради