«Бока Хуниорс» янги спорт директори сифатида Делгадо тайинланди

Аргентина гранди «Бока Хуниорс» клубда спорт директори лавозимига янги ном тайинланганини маълум қилди — бу вазифани Марсело Делгадо бажаради. У жамоа президенти Хуан Рикелме билан бевосита ҳамкорликда ишлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб таркибни тез фурсатда кучайтиришга муҳтож. Шу сабаб Делгадо ва Рикелме дуэти трансферлар ҳамда жамоани мустаҳкамлаш бўйича яқин кунлардан фаол иш олиб бориши кутилмоқда.
Делгадо футболчи сифатида ҳам катта тажрибага эга: у 1995–2002 йиллар оралиғида Аргентина миллий жамоасида 18 ўйин ўтказган, жумладан 1998 йилги Жаҳон чемпионати баҳсларида ҳам қатнашган. 2003 йилда эса у «Сантос» ҳужумчиси Рикардо Оливейра билан бирга Либертадорес кубогининг энг яхши тўпурари бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг