Xiaomi смартфонлари AirДроп орқали файл алмашиш имкониятига эга бўлди

Xiaomi компанияси Samsung қурилмаларидан сўнг ўз смартфонларида iPhone билан Қуикк Шаре ва AirДроп орқали файл алмашиш функциясини жорий қилди. Бу янгилик ҳақида компания ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Эндиликда HyperOS 3 бошқаруви остида ишловчи Xiaomi смартфонлари фойдаланувчилари Android тизимининг стандарт тезкор узатиш воситаси ёрдамида Apple қурилмаларига маълумотларни юборишлари мумкин бўлади. Бу платформалараро тўсиқларни бартараф этишда муҳим қадам ҳисобланади.
Ҳозирча ушбу функция фақат Xiaomi 17Т Pro моделида эълон қилинган бўлса-да, компания яқин ҳафталар ичида бренднинг бошқа моделлари, биринчи навбатда флагманлар ушбу имкониятга эга бўлишини таъкидламоқда. Xiaomi брендининг янги чиқариладиган қурилмалари эса AirДроп қўллаб-қувватлаш функцияси билан бевосита сотувга чиқади.
Аввалроқ шунга ўхшаш функция Google Pixel аппаратлари, Samsung Galaxy флагманлари (масалан, Galaxy S26 линияси), шунингдек, Oppo Финд Х9 Ultra ва Vivo X300 Ultra моделларида ҳам пайдо бўлган эди. Бу технология турли экотизимлар ўртасидаги файл алмашиш жараёнини сезиларли даражада осонлаштиради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!