Роналду талаблари бажарилмаса ёзда «Ал-Наср»ни тарк этади

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду клубдаги келажаги борасида жиддий ўйлаб кўрмоқда. The Touchline нашри Саудия ОАВларига таяниб ёзишича, португалиялик юлдуз Саудия Арабистони Давлат инвестиция фонди клуб трансферларига тўсқинлик қилгани, натижада жамоанинг чемпионлик имкониятлари пасайганига ишонмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбаларга кўра, 41 ёшли футболчи «Ал-Ҳилол» фойдасига бўлаётган тарафкашликдан ҳам норози. Агар Роналду фикрига қулоқ солинмаса, у мавсум якундан сўнг, келаётган ёзда Саудия чемпионатини тарк этиши мумкин.
Қайд этилишича, Роналду юқоридаги сабаблар туфайли жамоанинг кетма-кет икки учрашувида майдонга тушмади. Ҳозирча у яқин орада ўйинга қайтишни режалаштирмаётгандек кўринади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг