date

Роналдунинг «Ан-Наср»дан кетиши ёзда ҳам мумкин

Роналдунинг «Ан-Наср»дан кетиши ёзда ҳам мумкин

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду клубни тарк этиш масаласини жиддий ўйлаб кўрмоқда. The Touchline манбаси Сауд ОАВларига таяниб хабар беришича, португалиялик футболчи Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси клубнинг айрим трансферларини тўхтатиб, жамоанинг чемпионлик имкониятларини камайтирганига ишонмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли юлдуз «Ал-Ҳилол» фойдасига қарорлар қабул қилинаётгани, яъни тарафкашлик борлигидан норози. Агар унинг эътирозлари инобатга олинмаса, Роналду мавсум якунидан сўнг, келаётган ёздайоқ Саудия чемпионатини тарк этиши мумкин.

Қайд этилишича, Роналду айнан шу сабаблар туфайли жамоасининг сўнгги икки учрашувини ўтказиб юборган. Ҳозирча футболчи майдонга қайтишни режалаштирмаётгани ҳам айтилиб ўтмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдунинг «Ан-Наср»дан кетиши ёзда ҳам мумкин