Киву скудетто ҳақида гапирди: «Интер»да имконият — нол

Миланнинг «Интер» жамоаси бош мураббийи Кристиан Киву А Сериядаги чемпионлик пойгаси борасидаги вазиятга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Якшанба куни «нерадзуррилар» сафарда «Сассуоло»ни 5:0 ҳисобида тор-мор этди ва иккинчи ўриндаги «Милан»дан устунлигини 8 очкога етказди. «Россонери»да эса битта ўйин захирада қолмоқда.
Учрашувдан сўнг журналистлар Кивудан скудетто учун курашдаги имкониятларни сўраганида, руминиялик мутахассис кутилмаган жавоб қайтарди.
«Ҳозирча — нол фоиз. Олдинда ҳали жуда кўп ўйин бор, кўп очколар ўйналади. Катта мақсад қўйганлар фақат биз эмасмиз. Олдинда оғир меҳнат турибди», — деди Киву DAZN’га берган интервьюсида.
Кейинги шанба, 14-февраль куни «Интер» А Сериянинг 25-тури доирасида ўз майдонида «Ювентус»ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!