«Атлетико» Эдерсон трансфери бўйича яна музокара бошламоқчи

Мадриднинг «Атлетико» клуби «Аталанта» сафида тўп сураётган бразилиялик ярим ҳимоячи Эдерсон Лоуренсони қўлга киритиш бўйича яна бир бор уриниб кўрмоқчи. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
26 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Эдерсон сўнгги мавсумларда юқори даражадаги ўйини билан эътиборни тортиб, Европанинг бир нечта йирик клублари кузатувига тушган.
«Аталанта» эса ярим ҳимоячини таркибда сақлаб қолишни истамоқда ва уни фақат катта сумма эвазига қўйиб юборишга тайёр. Қишки трансфер ойнасида рад жавоби олингач, «Атлетико» томонлар билан март ойида яна келишувга эришишга ҳаракат қилади.
Жорий мавсумда Эдерсон 28 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 1 ассист қайд этди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!