«Атлетико» «Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсон учун музокара бошлайди

Мадриднинг «Атлетико» клуби яна бир бор «Аталанта» сафида тўп сураётган бразилиялик ярим ҳимоячи Эдерсон Лоуренсо трансфери бўйича келишувга эришишга уриниб кўради. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто ижтимоий тармоқларда хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
26 ёшли футболчининг «Аталанта» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Эдерсон сўнгги мавсумларда юқори даражадаги ўйин кўрсатиб, Европанинг бир неча йирик клублари эътиборига тушган.
Италия клуби эса ярим ҳимоячини таркибда олиб қолиш ниятида ва уни фақат катта маблағ эвазига қўйиб юборишга тайёр. Қишки трансфер ойнасида «Атлетико» рад жавобини олгач, энди томонлар март ойида яна музокара столига қайтиши кутилмоқда.
Жорий мавсумда Эдерсон 28 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 40 миллион евроға баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!