date

Денис Макаров «Кайсериспор» сафида жароҳат олди

Денис Макаров «Кайсериспор» сафида жароҳат олди

Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа баёнотида айтилишича, тиббий кўрик натижасида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар гуруҳида енгил жароҳат ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.

Макаров «Кайсериспор» сафидаги дебютини 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши ўйинда ўтказганди. Учрашув 0:4 ҳисобида якунланган, Макаровнинг жамоаси эса турнир жадвалида 17-ўринда бориб, лигада қолиш учун курашмоқда. Аввалроқ ярим ҳимоячи Москванинг «Динамо» клубида ўйнаган ва у ердан эркин агент сифатида кетган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров «Кайсериспор» сафида жароҳат олди