Палермо Европадаги энг кучли ҳужумчини айтди

Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мартин Палермо ватандоши, Миланнинг «Интер» клуби форварди Лаутаро Мартинес ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Палермонинг таъкидлашича, Мартинес ҳозирда Европадаги энг яхши ҳужумчи. Унинг сўзларига кўра, Лаутаро мунтазам гол уради, доим рақиб дарвозасини нишонга олади ва керак бўлса, ортга қайтиб жамоавий комбинацияларда ҳам фаол қатнашади. Шунингдек, у майдон бўйлаб кўп ҳаракатланади, қанотларга аниқ паслар узатади ва кескин югуришлар билан ҳимояни ёриб киради, дея Football-Italia Палермо фикрларини келтирди.
Жорий А Серия мавсумида 28 ёшли форвард 24 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг