date

Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг “Кайсериспор” клубида тўп сураётган россиялик яримҳимоячи Денис Макаров номаълум муддатга майдонга туша олмайди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб маълумотига кўра, текширувлар давомида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмида мушаклар гуруҳи соҳасида енгил жароҳат ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.

Макаров “Кайсериспор” сафида 3 февраль куни “Галатасарой”га қарши ўйинда дебют қилганди. Учрашув 0:4 ҳисобида якунланган, жамоа эса турнир жадвалида 17-ўринда бориб, қуйи лигага тушиб кетмаслик учун кураш олиб бормоқда. Аввалроқ Макаров Москванинг “Динамо” клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди