date

Луис Энрике Забариный ҳолатидан хавотир олмаслигини айтди

Луис Энрике Забариный ҳолатидан хавотир олмаслигини айтди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳимоячиси Илья Забариный ҳақида фикр билдирди. Украиналик футболчи Париж клубига мослашиш жараёнида қийинчиликларга дуч келаётгани айтилмоқда. Забариный ПСЖга ёзда "Борнмут"дан келиб қўшилганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Энрикенинг таъкидлашича, клуб трансфер қилинаётган футболчилар масаласига жуда синчковлик билан ёндашади ва ҳар бир ўйинчига мослашиш учун вақт керак бўлади. Мураббий ёзда келган футболчилар борасида хавотирда эмаслигини, Франция Кубогидан чиқиб кетилгани сабаб ротация ва ўйин амалиёти бериш имкониятлари қисқарганини ҳам қўшимча қилди. Шунга қарамай, у Забариный ва камроқ ўйнаётган бошқа футболчилар ҳам яқин орада керакли дақиқаларга эга бўлишига ишонишини билдирди.

13 феврал, жума куни ПСЖ Франция чемпионати доирасида сафарда "Монако"га қарши ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике Забариный ҳолатидан хавотир олмаслигини айтди