date

Роналдунинг қизи билан машғулот залидаги кадрлар тарқалди

Роналдунинг қизи билан машғулот залидаги кадрлар тарқалди

Криштиану Роналдунинг жуфти Жоржина Родригес ижтимоий тармоқларда янги сурат улашди. Кадрда 41 ёшли ҳужумчи спорт залида гантел кўтариб машғулот ўтаётгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Роналду ёнида унинг қизларидан бири ҳам бор: у ҳам гантел ушлаб турибди, бироқ мини ўлчамдаги пушти рангли гантеллар билан. Родригес суратга “Дада” деган изоҳ қолдирган.

Аввалроқ Жоржина Роналдуни туғилган куни билан табриклаган эди. Қизиғи, табрик футболчи 41 ёшга тўлганидан бир кун ўтиб эълон қилинган.

Маълумотларга кўра, Роналду “Ан-Наср”нинг сўнгги бир нечта учрашувини ўтказиб юборди. Матбуотда португалиялик футболчи клуб бошқарувидан норози бўлгани сабабли ўйинларни бойкот қилаётгани ҳақида хабарлар ҳам пайдо бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдунинг қизи билан машғулот залидаги кадрлар тарқалди