date

Луис Энрике Забарний мослашуви ҳақида хотиржам гапирди

Луис Энрике Забарний мослашуви ҳақида хотиржам гапирди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике украиналик ҳимоячи Илья Забарний атрофидаги вазиятга муносабат билдирди. ОАВда футболчининг Париждаги жамоага мослашиш жараёнида қийинчиликлар борлиги ҳақида гаплар янграмоқда. Забарний ПСЖга ёзда "Борнмут"дан келиб қўшилганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Энрикенинг таъкидлашича, клуб янги футболчиларни жуда синчиклаб танлайди ва ҳар бир трансферга мослашиш учун вақт керак бўлади. Мураббий ёзда келган ўйинчилар бўйича хавотир йўқлигини айтди, бироқ ПСЖ Франция Кубогидан чиқиб кетгани сабаб ротация имкониятлари камайганини ҳам қўшимча қилди.

"Ўйинчилар ҳар қандай пайтда тайёр бўлиши керак. Забарний ва камроқ ўйнаётган бошқалар ҳам албатта ўз дақиқаларини олади", — деди Энрике матбуот анжуманида.

13-февраль, жума куни ПСЖ Франция чемпионатида сафарда "Монако"га қарши баҳс ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике Забарний мослашуви ҳақида хотиржам гапирди