date

Конрад Лаймер «Бавария»да маошини оширишни талаб қилмоқда

Конрад Лаймер «Бавария»да маошини оширишни талаб қилмоқда

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Конрад Лаймер билан янги шартнома бўйича ҳозирча келишувга эришгани йўқ. Австриялик футболчининг амалдаги битими 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган бўлса-да, клуб раҳбарияти уни олдиндан янгилашни истамоқда, бироқ музокаралар осон кечмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild хабарига кўра, Лаймернинг вакиллари мижозига бонуслар билан бирга йилига 15 млн евро маош сўрамоқда. «Бавария» эса бундан пастроқ рақам таклиф қилган. Ҳозирда 28 ёшли футболчи йилига тахминан 8–9 млн евро атрофида даромад олади.

Лаймер Венсан Компани жамоасидаги ҳозирги ўрни ва ролини инобатга олиб, маоши оширилишига лойиқ деб ҳисобламоқда. У 2023 йилдан бери «Бавария» сафида ўйнайди, ярим ҳимоячидан ўнг қанот ҳимоячиси позициясига мослашиб кетган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Конрад Лаймер «Бавария»да маошини оширишни талаб қилмоқда