Куртуа «Бенфика» билан баҳс олдидан ишонч билдирди

Мадриднинг «Реал» жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган икки ўйинли тўқнашув ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоалар умумий босқичнинг сўнгги турида ҳам учрашган ва ўша баҳс «қаймоқранглилар» учун омадсиз якунланган эди: 2:4 ҳисобидаги мағлубият «Реал»ни турнирнинг 1/8 финалига тўғридан-тўғри йўлланмадан маҳрум қилди. Энди эса Алваро Арбелоа бошқарувидаги жамоа плей-оффнинг стиков босқичида яна «бургутлар»га қарши майдонга тушади.
Куртуанинг таъкидлашича, Лиссабондаги ўша ўйин ниҳоятда оғир кечган: бу стадионда ғалаба қозониш осон эмас. Дарвозабон ўша куни «Реал» энг яхши футболини кўрсата олмаганини тан олди, бироқ жамоа хатолардан сабоқ чиқарганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади, чунки олдинда «Бернабеу»даги жавоб учрашуви борлигини мадридликлар яхши англаб турибди.
Биринчи учрашув 17-февраль куни Лиссабонда, жавоб ўйини эса 25-февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!