Кейн ва Нойер «Бавария»нинг асосий таркибида майдонга тушади

Шанба куни «Бавария» Германия чемпионатида сафарда «Вердер»га қарши баҳс ўтказади. Бремендаги «мусиқачилар» билан учрашувда мюнхенликлар бош мураббийи Винсан Компани жамоани қуйидаги старт таркибида майдонга туширишни танлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Старт таркиб: Нойер, Станишич, Та, Мин-Чжхе, Лаймер, Киммих, Горецка, Карл, Диас, Гнабри, Кейн.
Учрашувнинг бошланиш ҳуштаги 19:30 да (Тошкент вақти билан) янграйди. Ўйин жараёнини LiveResult порталидаги матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.
«Бавария» ҳозирда Бундеслига жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Дортмунднинг «Боруссия»си эса бир ўйин кўпроқ ўтказган бўлса-да, мюнхенликлардан уч очко ортда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг