date

Почеттино Месси, Неймар ва Мбаппени бошқариш осон эмас деди

Почеттино Месси, Неймар ва Мбаппени бошқариш осон эмас деди

ПСЖнинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино Парижда ишлаган даврини эслаб, юлдуз футболчилар билан ишлашнинг ўзига хос мураккаб томонлари борлигини таъкидлади. Аргентиналик мутахассис қўл остида ҳужум чизиғида Лионел Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе триоси тўп сурган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Почеттино фикрича, бундай даражадаги футболчилар баъзан ўзлари ўйнаётган клубдан ҳам каттароқ таъсирга эга бўлади. У, хусусан, Мессидан доимий прессинг кутиш нотўғри эканини айтди: унинг сўзларига кўра, Месси ҳеч қачон фаол прессинг услубида ўйнамаган, ҳатто Пеп Гвардиола давридаги энг яхши йилларида ҳам. Мураббий қайд этишича, жамоа натижа кўрсатмаса, танқид кўпинча бош мураббийга қаратилaди.

Ҳозирда Маурисио Почеттино АҚШ терма жамоасини жаҳон чемпионатига тайёрламоқда. ОАВда эса аргентиналик мураббий ёзда “Тоттенҳэм”га қайтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Почеттино Месси, Неймар ва Мбаппени бошқариш осон эмас деди