date

Почеттино Месси, Неймар ва Мбаппени бошқариш осон эмаслигини айтди

Почеттино Месси, Неймар ва Мбаппени бошқариш осон эмаслигини айтди

ПСЖнинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино юлдуз футболчилар билан ишлаш қандай кечишини эслади. Аргентиналик мутахассис Парижда ҳужум чизиғида Лионел Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе учлиги билан ишлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Почеттинонинг таъкидлашича, бундай даражадаги футболчиларни бир тизимга мослаштириш ҳар доим ҳам силлиқ кечмайди. Унинг сўзларига кўра, баъзан бу ўйинчилар ўзи тўп сураётган клубдан ҳам каттароқ эътиборга эга бўлади.

Мутахассис Мессидан доимий прессинг кутиш нотўғри эканини ҳам қайд этди: у аввал ҳам бундай услубда ўйнамаган, ҳатто Гвардиола давридаги энг яхши йилларида ҳам. Почеттинонинг фикрича, натижа бўлмаганда эса айб кўпинча мураббий зиммасига юкланади, дея The Touchline унинг фикрларини келтирди.

Ҳозирда Маурисио Почеттино АҚШ терма жамоасини жаҳон чемпионатига тайёрламоқда. ОАВда эса ёзда у яна "Тоттенхэм"га қайтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Почеттино Месси, Неймар ва Мбаппени бошқариш осон эмаслигини айтди