Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарай»да рекорд ўрнатди

Туркия чемпионатининг 22-тури доирасида «Галатасарай» «Эюпспор»ни 5:1 ҳисобида йирик мағлуб этди. Учрашувнинг бош қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди — у бу ўйинда учта гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Икардининг хет-триги Истанбул клубининг тарихий кўрсаткичини ҳам янгилади. Энди у «Галатасарай» тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди: Мауро ўз ҳисобини 76 та голга етказиб, бу рўйхатда руминиялик Георге Хажини (75) ортда қолдирди.
Умумий тўпурарлар рейтингида эса Икарди ҳозирча 7-ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан бери «Галатасарай» шарафини ҳимоя қилиб келади, аввалроқ у ПСЖ сафида тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг