Икарди уч гол уриб «Галатасарай» рекордини янгилади

Туркия чемпионатининг 22-тури доирасида «Галатасарай» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлиб, у хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу уч гол Икардига клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионер мақомини олиб келди. У аввалги етакчи, руминялик Георге Хаджини ортда қолдирди: Хаджининг ҳисобида 75 гол бўлган, Икардининг голлари эса энди 76 тага етди.
Умумий тўпурарлар рўйхатида ҳам Икарди еттинчи поғонага жойлашди. 2023 йилдан бери «Галатасарай» сафида тўп суриб келаётган ҳужумчи аввалроқ ПСЖ шарафини ҳимоя қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг