date

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга дам берилишини маълум қилди

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга дам берилишини маълум қилди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик ҳужумчи яқин орада майдонга қайтиши кутилаётгани айтилаётган бўлса-да, бу ўйинда ҳам у таркибда бўлмайди.

Жезушнинг сўзларига кўра, жамоа тиқиз тақвим сабаб Роналдуга ҳам, асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга ҳам дам беришга қарор қилган. Мураббий буни олдинда турган «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув билан изоҳлади.

«Al Nassr Zone» келтирган иқтибосда Жезуш, Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларни тез-тез ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини ҳам таъкидлаган.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба куни, 14-февралда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналдуга дам берилишини маълум қилди