date

Роналдуни Европанинг топ клубларига тавсия қилиш бошланди

Роналдуни Европанинг топ клубларига тавсия қилиш бошланди

Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликларни ортда қолдирди ва бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда юлдузли португалиялик клубини ўзгартириши эҳтимоли ҳамон кун тартибида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш аллақачон Европанинг етакчи клубларига қўнғироқ қилиб, 41 ёшли ҳужумчини ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшишни таклиф қилмоқда.

Аввалроқ матбуотда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейин юзага келган келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ Transfermarkt маълумотларига кўра, Криштиану ҳануз Мендеш агентлиги мижозлари рўйхатида қолмоқда.

Роналду ва «Ал-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдуни Европанинг топ клубларига тавсия қилиш бошланди