date

Икарди хет-трики «Галатасарой»нинг тарихий рекордини янгилади

Икарди хет-трики «Галатасарой»нинг тарихий рекордини янгилади

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарой» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашувда аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди учта гол уриб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Икардининг ушбу хет-трики «Галатасарой» тарихидаги хорижлик футболчилар орасида энг яхши тўпурар бўйича янги рекордни ҳам таъминлади. У руминлик Георге Хаджини ортда қолдирди: Хаджининг ҳисобида 75 гол бўлган бўлса, Икарди энди 76 гол билан биринчи ўринга чиқди.

Клубнинг барча даврлардаги энг сермаҳсул тўпурарлар рўйхатида эса Икарди ҳозирча еттинчи поғонада бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан бери «Галатасарой» сафида тўп суради, аввалроқ у «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди хет-трики «Галатасарой»нинг тарихий рекордини янгилади