«Ан-Наср» бош мураббийи Роналдунинг танаффус олишини айтди

«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунing яқинлашаётган ўйинда нега майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин орада майдонга қайтиши кутилaётган бўлса-да, бу учрашувда ҳам у таркибда бўлмайди.
«Жадвал жуда тиғиз. Шунинг учун Роналдуга ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатех»га қарши муҳим ўйин бор», — дея Жезушнинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.
Мураббий таъкидлашича, Роналдунing дам олиши янгилик эмас: у аввал ҳам Саудия Арабистони ташқарисидаги учрашувларда бир неча бор қатнашмаган.
Саудия Про-лигасида «Ал-Фатех» — «Ан-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!